Осиё чемпионатини ғалаба билан бошладик

Хабар берганимиздек бугун Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз учун омадли бошланди.

Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб -64 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов рингга кўтарилди. Ироқлик Қадим Ал-Эзирежга қарши жанг олиб борган юртдошимиз қийинчиликсиз иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Абдурасуловнинг кейинги босқичдаги рақиби покистонлик А.Маъсуд бўлади.

Бироздан сўнг ҳамюртларимиздан Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Ботуров (-69 кг) ҳамда Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) ҳам рингга чиқишади.

19 Aprel, 2019|Янгиликлар|