Токио-2020, 2-саралаш босқич. Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушади

Бугун 6 апрель куни Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб борса, Вьетнам терма жамоаси Гонконг билан куч синашади. Ҳар икки учрашув соат 15:00да бошланади.

Ўзбекистон – Иордания учрашувини КХДР мамлакатидан ташриф буюрган Жон Сол Ми бошқариб боради. Унга қанотларда Мерло Силва Албано (Филиппин) ва Сара Хо (Австралия) ёрдам беришади.

Токио-2020, 2-саралаш босқичи

«Локомотив» стадиони, соат 15:00

Ўзбекистон – Иордания

Бош ҳакам: Жон Сол Ми (КХДР)

Ассистентлар: Мерло Силва Албано (Филиппин), Сара Хо (Австралия)

Тўртинчи ҳакам: Ранжита Деви Текам (Ҳиндистон)

Комиссар: Мелисса Кинг (Австралия)

Инспектор: Паннипар Камнуенг (Таиланд)

 

6 Aprel, 2019|Янгиликлар|