Мерганларимиз эртага халқаро турнирдаги иштирокини бошлашади

5-12 апрель кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича «Алтин Мерген» халқаро турнири старт олади. Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Россия каби мамлакатлар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.

1 ҳафта давом этадиган мазкур турнирда 164 мерган ўз омадини синаб кўради. Улар қаторида медаллар учун курашадиган таркбимиз қуйидагича: Асилов О. Скораваров В. Сайфуддинов С. Турғунова Ш. Машарипова Ш. Анорбоев А. Камолов М. Азимбоева И. Керемова М. Пардабева З. Тохирова М. Комилова О. Орлова М. Мирзажонов С. Муҳаммадрахимов А.

Мусобақа регламентга кўра, 10, 25 ва 50 метрга пневматик милтиқ ҳамда тўппончадан ўтиш бўйича ўтказилади. Юртдошларимиз эртага баҳсларга киришадилар.

5 Aprel, 2019|Янгиликлар|