Кемран Нуруллаев Анталья Гран-присининг финалида

Антальяда бошланган дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -60 килограмм вазн тоифасида қатнашган вакилимиз Кемран Нуруллаев финал йўлланмасини қўлга киритди.

Юртдошимиз бу йўлда Хитой Таипейи, Туркия, Болгариянинг номдор дзюдочиларини, чорак финалда эса жаҳон чемпионатининг кумуш совриндори озарбайжонлик Орхан Сафаровни, ярим финалда эса ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби туркиялик Михрач Аккшни доғда қолдирди.

Нуруллаевнинг финалдаги рақиби Рио олимпиадасининг кумуш медали соҳиби қозоғистонлик Елдос Сметов бўлади. Ҳал қилувчи беллашувда дзюдочимизга омад тилаймиз.

5 Aprel, 2019|Янгиликлар|