Боксчиларимиз Бокуда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишди

Хабар берганимиздек, бироз аввал Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли халқаро мусобақа ўз якунига етди. 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган жорий турнирда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди. Терма жамоамиз бундай натижа билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу борада мезбон жамоа вакиллари пешқадамликни беришмади. Кучли учликни эса қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари банд этдилар. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган вакилларимизни эслатиб ўтамиз:

Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза

Делегациямиз эртага тунда пойтахтимизга қайтиб келади.

1 Aprel, 2019|Янгиликлар|