Чимкент-Тошкент дўстлик веломарафонининг ғолиблари аниқланди

Бугун Қозоғистонда «Ўзбекистон йили” дастури доирасида Чимкент-Тошкент шаҳарлари орасида веломарафон ўтказилди. Чимкент шаҳрининг ҳокимияти олдидан старт олган пойга Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида якун топди.

130 километрли масофага ўтказилган мазкур велопойгада нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки бошқа мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўтказилган муросасиз беллашувда қозоғистонлик Алексей Седоренко марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.

Чимкент – Тошкент веломарафони, 130 км.
1-ўрин: Алексей Седоренко (Қозоғистон)
2-ўрин: Мэтью Райт (Англия)
3-ўрин: Шоҳруҳ Юнусов (Ўзбекистон)

Шунингдек, тақдирлаш маросимида мусобақада иштирок этган энг ёши катта спортчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Унда аёллар орасида Светлана Исаева (50 ёш) ва эркаклардан Хурсанд Шеров (61 ёш) ўзлари учун аталган махсус совғани қабул қилиб олишди.

Тадбир аъло даражада ташкил қилинган. Божхона ва чегара бўйича ҳам муаммо бўлмади. Тошкентга кўп келардим, аммо бундай кенг ва чиройли кўчалардан, бетакрор архитектура ишларидан биринчи бор баҳраманд бўляпман. Оммавий спорт тадбирлари инсонларни бир-бирига янада яқинлаштиради. Бундай тадбирлар икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга катта хизмат қилади. Пойгада ғалаба қозонганимдан хурсандман ва сизларни ҳам ўз юртимизда ўтадиган оммавий спорт тадбирларига чорлаб қоламан”, – деди мусобақа ғолиби Алексей Седоренко.