«Jizzakh women Cup-2019». Ўзбекистон аёллар ОТЖ «АГМК-W» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «JIZZAKH WOMEN CUP-2019» халқаро мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.
Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари «АГМК-W» жамоасига қарши майдонга тушишди. Ўйин 5:0 ҳисобида Ўзбекистон аёллар ОТЖ ғалабаси билан якунига етди. Терма жамоамиз таркибида Нилуфар Қудратова ва Людмила Карачик дублга эришишган бўлса, яна битта голга Маҳлиё Сарикова муаллифлик қилди.
«Jizzakh women Cup-2019»
Ўзбекистон аёллар ОТЖ – «АГМК-W» 5:0
Голлар: Нилуфар Қудратова (24,68), Людмила Карачик (60,85), Маҳлиё Сариков (80)
21 Mart, 2019|Янгиликлар|