Баскетбол жамоамиз халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб, баскетбол бўйича халқаро мусобақа ташкил қилинди. 6 жамоа иштирок этган мазкур турнирда юртимиз шарафини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг спорт клуби (ЎРМФ СК) жамоаси ҳимоя қилди.

Эътиборлиси, ўтказилган барча учрашувларда жамоамиз яққол устунлик билан етакчилик қилди ва ҳеч бир баҳсда мағлубиятга учрамади. 100 фоизлик натижа қайд этган юртдошларимиз шу тариқа Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасида ташкил қилинган «НООРУЗ 2019» мусобақасининг бош совринини қўлга киритди.

«Мой телефон» (Бишкек) – ЎРМФ СК (Тошкент) – 57:84
ЎРМФ СК (Тошкент) – «Тулпар СКИФ» (Бишкек) – 86:62
«Гиннес-29 (Бишкек) – ЎРМФ СК (Тошкент) – 69:78
ЎРМФ СК (Тошкент) – Жамбул вилояти (Қозоғистон) – 95:51

21 Mart, 2019|Янгиликлар|