Дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присида иштирок этишади

29-31 март кунлари Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.

Соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур турнирга 54 мамлакат вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Тбилиси Гран-присида 7 нафар спортчимиз иштирок этади. Терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев ва Шарофиддин Лутфуллаев

-73 кг: Ҳикматилло Тўраев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Яҳё Имомов ва Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

Мураббийлар: Ўктам Раҳмонов ва Адҳам Жамолов

21 Mart, 2019|Янгиликлар|