Абу-Дабида Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, ҳамюртларимиз БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган ақлий ривожланиши суст бўлганлар ўртасидаги бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларида иштирок этишди. Мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ҳам терма жамоамиз учун омадли якунланди. Унда спортчиларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Камила Ражапова (бадиий гимнастика) 2 та кумуш, 2 та бронза
Лола Қўчқорова (бадиий гимнастика) 3 та олтин, 1 та кумуш
Мадина Маҳмудова (бадиий гимнастика) 1 та олтин, 1 та бронза
Моҳинабону Тўлаганова (бадиий гимнастика) 1 та олтин, 2 та бронза
Баҳодир Насриддинов (дзюдо) 1 та кумуш

Ўзбекистон делегацияси жорий мусобақада 14 та олтин, 9 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларини муваффақиятли якунлади.

21 Mart, 2019|Янгиликлар|