Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун юртимизнинг ҳар гўшасида баҳорнинг энг кўркам байрами “Наврўз” нишонланмоқда. “Наврўз” яқин ўтмишимизнинг эмас, балки асрлар давомида нишонлаб келинган байрамимиздир. Айём қанчалик қувончли ва чиройли кириб келса, табиат ҳам йил давомида инсонларга шунчалик меҳрибон бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртдошларимизни янги кун, янги йил рамзи дея қараладиган ушбу байрам билан муборакбод этиб қолади.

Азиз юртдошларимиз, ҳар бирингизга, яқинларингизга тинчлик-осойишталик, хуш кайфият ва бахт ёр бўлсин, деймиз. Дилингиздаги жамики эзгу ниятлар амалга ошсин.

Байрамингиз билан!