Ўзбекистон аёллар ОТЖ халқаро мусобақада иккинчи ғалабасини қўлга киритди

«JIZZAKH WOMEN CUP-2019» халқаро мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар ОТЖ бугун мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди. «Сўғдиёна-W» жамоасига қарши майдонга тушган Баҳром Норсафаров шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш жоиз, аёллар ОТЖ дастлабки тур ўйинида Қирғизистон U-19 жамоасини 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу ғалабадан кейин вакилларимиз мусобақа бош соврини сари яна бир дадил қадам ташладилар. Ўзбекистон ОТЖ мусобақа доирасида ўзининг навбатдаги учрашувини 21 март куни АГМК-W клубига қарши ўтказади.

«Jizzakh women Cup-2019»
«Сўғдиёна-W» – Ўзбекистон аёллар ОТЖ 0:3
Голлар: Маҳлиё Сарикова 52, 81; Людмила Карачик 90+3

19 Mart, 2019|Янгиликлар|