Самбочиларимиз “Лужники”да ўтадиган жаҳон кубогида иштирок этишади

22-23 март кунлари Москвадаги муҳташам “Лужники” Олимпия комплексида самбо бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. А.А. Харлампиев хотирасига бағишлаб ўтказиладиган мазкур турнир жаҳон кубоги мақомида бўлиб, унга кўплаб мамлакатлардан спортчилар ташриф буюради. Самбо кураши бўйича баҳслар якунига етгач, жанговор самбо бўйича ҳам жанглар ташкил қилиниши белгилаб қўйилган. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан иштирок этади. Делегациямиз таркиби қуйидагича:

Эркаклар:
– 62 кг: Давлатжон Ҳамроев
– 68 кг: Тимур Худойкулов
– 74 кг: Аббос Жалолов
– 82 кг: Улуғбек Раҳмонов
– 90 кг: Неъмат Ёқубов

Аёллар
– 52 кг: Маъмуржонова Зухрахон
– 56 кг: Ўрмонова Зарнигор
– 60 кг: Несибейли Оразбаева

Жанговор самбо:
– 57 кг: Сирожиддин Аноркулов
– 74 кг: Истам Қудратов
– 82 кг: Бекзод Нурматов
– 90 кг: Аҳлиддин Хўжаев
+ 100 кг: Ҳакимжон Исмоилов

Роман Шакиров– бош мураббий
Жаҳонгир Қорабоев– жанговор самбо бўйича мураббий

19 Mart, 2019|Янгиликлар|