Самбочимиз “Кўчманчилар олами” халқаро этнофестивалида совриндор бўлди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Кўчманчилар олами” халқаро этнофестивали старт олди. Жорий мусобақада дунёнинг 90 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган иштирокчилар ўз йўналишида қатнашишмоқда.

Юртимиз номидан самбо баҳсларида ўз омадини синаб кўрган полвонимиз Нурбек Тўраев мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, баҳслар давомида курашчиларнинг гиламга чиқиб келиши, спортчилар паради, беллашувлар театрлаштирилган кўринишда ташкил қилинди. Бунда жамоа аъзолари ижодий ёндошган ҳолда мусиқалардан ҳам фойдаланишган.

Беллашувлар жараёнини Осиё самбо иттифоқининг ҳакамлар ҳайъати раиси Ислом Одилов бошқариб борди.

16 Mart, 2019|Янгиликлар|