“Катта дубулға” турнирида бугун ўрта вазндаги дзюдочиларимиз баҳсга киришади

Россияда давом этаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида бугун ўрта вазн тоифасида баҳслар давом эттиралади. Ушбу кун дастурида терма жамоамиз шарафини 5 нафар иштирокчи ҳимоя қилади. Вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-73 кг: Обидхон Номонов – Оскар Пертелсон (Эстония) биринчи босқич
Улуғбек Отамуродов – Ишен Аманов (Қирғизистон) биринчи босқич
-81 кг: Мусо Собиров – Абас Азизов (Россия) иккинчи босқич
Акмалжон Нажмиддинов – Алексиос Нтанацидис (Греция) биринчи босқич
-70 кг: Гулноза Матниязова – Таисиа Киреева (Россия) иккинчи босқич

16 Mart, 2019|Янгиликлар|