Оксана Чусовитина жаҳон кубогининг финал босқичига йўл олди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўзи севган таяниб сакраш дастурида квалификациядан муваффақиятли ўта олди.

Вакиламизнинг чиқишини ҳакамлар 14,166 балл билан баҳоладилар. Мусобақанинг ушбу йўналиши бўйича финал баҳслари эртага бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг ушбу босқичи Токио Олимпиадасига лицензия бериши билан янада аҳамиятли. Бўлажак беллашувда юртдошимизга омад тилаб қоламиз.

15 Mart, 2019|Янгиликлар|