Ёш дзюдочиларимиз Қаршида мамлакат чемпионлиги учун курашишмоқда

Бугун Қарши шаҳрида дзюдо бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан келган полвонлар чемпионлик учун баҳс олиб боришмоқда.

Турнирнинг асосий мақсади ёшлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдар иборатдир. Айнан ушбу ёш тоифасидаги йигитлар йил давомида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва бошқа йирик мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун саралаб олинади.

15 Mart, 2019|Янгиликлар|