Хоккей бўйича 11-тур учрашувлари якунланди

Пойтахтимиздаги “Ice City” муз саройида бўлиб ўтаётган хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Айни пайтга келиб, 11-тур учрашувлари ўз якунига етди. Ушбу тур доирасида “Ҳумо” ва “Тошкент” жамоалари муросасиз кечган баҳсда иродали ғалабага эришдилар. Батафсил:
11-тур
«Семурғ» (Тошкент) – «Ҳумо» (Тошкент) – 3:4
«Бинокор» (Тошкент) – «Тошкент» (Тошкент) – 2:3

12-тур ўйинлари анонси:

12-тур. 16 март (шанба)
«Ҳумо» – «Бинокор» 12.00

17 март (якшанба)
«Тошкент» – «Семурғ» 12.00

15 Mart, 2019|Янгиликлар|