Ўзбекистон ОТЖ «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Чиғатой» спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар бугун «Бунёдкор»га қарши назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 1:0 ҳисобида Олимпия терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди. Ягона голни 44-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов киритди.

Назорат учрашуви
Ўзбекистон ОТЖ – Бунёдкор – 1:0
Гол: Миржаҳон Мираҳмадов (44)
14 Mart, 2019|Янгиликлар|