Жангга 2 кун қолганида Баҳодир Жалоловнинг рақиби ўзгарди

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Баҳодир Жалолов 15 март куни ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Сильгадога қарши ўтказиши керак эди. Бироқ қарама-қаршиликка 2 кун қолганида рақиб ўзгарди.

Маълум бўлишича, колумбиялик боксчи ушбу жангдан бош тортган. Унинг ўрнига юртдошимиз америкалик Уилли Харвейга қарши баҳс олиб боради. Жанг санаси ўзгармаган. Бўлажак тўқнашувга Калифорния штати мезбонлик қилади.

Маълумот учун, Жалолов шу пайтгача профессионал боксда 4 бор рингга чиқиб, барча рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирган. Харвей ҳам 4 бор рингга чиққан, бироқ унинг ҳисобида 1 та мағлубият бор. Ғалабаларининг учаласи ҳам нокаут.

14 Mart, 2019|Янгиликлар|