Ўзбекистон ОТЖ бугун йиғин доирасида «Бунёдкор»га қарши назорат учрашуви ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Чиғатой» спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари йиғин доирасида «Бунёдкор»га қарши назорат ўйини ўтказишади.
Учрашув соат 16:30да «Миллий» стадион машғулотлар майдонида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.
Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:
22 март, 17:00
Ўзбекистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
26 март, 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон («Пахтакор» стадиони)
14 Mart, 2019|Янгиликлар|