Хоразмлик эркин курашчиларга тенг келадигани топилмади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Самарқанд ўсмирлар ўртасида мамлакат кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа дастурида дастлаб юнон-рум кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, унда мезбон жамоа вакиллари биринчи ўринни қўлга киритишган эди.

Энди эркин кураш бўйича ҳам барча совриндорларни аниқлаб олдик. Унга кўра, хоразмлик ёш курашчилар барчадан устун эканликларини намойиш қилдилар. Финал баҳсида улар Бухоро жамоасидан устун келишган. Кучли учликни эса самарқандликлар якунлаб беришди.

13 Mart, 2019|Янгиликлар|