Пара-дзюдочилар ўртасида Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида 12-13 март кунлари паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди. Мусобақа ўтказишдан асосий мақсад – вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш.

Ғолиблик учун Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ спортчилар, жумладан эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 вазн тоифасида ҳамда аёллар -48, -52, -56, -63, -70, +78 вазн тоифасида куч синашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра 1- ўринни Бухоро вилояти, 2- ўринни Самарканд вилояти ва 3- ўринни Қашқадарё вилояти терма жамоа спортчилари эгалладилар.

13 Mart, 2019|Янгиликлар|