Оғир атлетикачиларимизнинг зафарли юриши давом этади. Асадбек Наримоновдан олтин медаль

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритмоқда. Йигитлар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазндаги полвонлар баҳсида юртдошимиз Асадбек Наримонов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга бўлди.

Вакилимиз даст кўтариш машқида 133 кг натижа қайд этиб, бу йўналишнинг олтин медали билан тақдирланди. Бироқ силтаб кўтариш машқида 154 кг натижа билан иккинчи кўсарткични қайд этди. Умумий ҳисобдаги натижаси эса 287 кг.га тенг бўлди ва бу ҳам якунда яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Йигитлар -73 кг
1. Карлос Насар (Болгария) – 291 кг
2. Асадбек Наримонов (Ўзбекистон) – 287 кг
3. Амагиак Мисакиан (Греция) – 272 кг

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бунгача Нигора Абдуллаева 3 та олтин, Оғабек Нафасов 2 та кумуш медалларини қўлга киритган эди. Оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни навбатдаги медаллар билан табриклаб қоламиз.

12 Mart, 2019|Янгиликлар|