Умид Аҳмаджоновга таъзия билдирамиз

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг онаси Матлуба ҳожи ая бу ёруғ оламни тарк этдилар.

Шу муносабат билан МОҚ ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришда ўз хиссасини қўшиб келаётган барча спорт жамоатчилиги номидан Умид Аҳмаджонов ва у кишининг оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Жаноза эртага бомдод намозидан кейин Кўкча Даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида ўқилади.

11 Mart, 2019|Янгиликлар|