Боксчи қизларимиз Қозоғистонга йўл олишди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрига жўнаб кетди. Спортчиларимиз 16 мартгача давом этадиган халқаро мусобақада иштирок этишади.

Турнирда МДҲ мамлакатларидан 100 дан зиёд боксчилар қатнашиши кутилмоқда. Терма жамоамиз мураббийлари ушбу мусобақага қуйидаги спортчиларни танлаб олишган:

1. Гуласал Султоналиева
2. Сетора Шагдарова
3. Азизабону Маъмирова
4. Хурсандой Холматова
5. Ёдгорой Мирзаева
6. Шаҳноза Юнусова
7. Мавлуда Мавланова
8. Эъзоза Мейлиева
9. Гўзал Исматова
10. Фотима Турсунбоева
11. Фарангиз Ҳошимова

11 Mart, 2019|Янгиликлар|