Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик

Бироз аввал Марокашда дзюдо бўйича Гран-при таснифига кирувчи мусобақа якунланди. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган жорий турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа якунлангач, барча жамоаларнинг медаллар сарҳисоби қилинмоқда. Вакилларимиз турнир давомида 2 та олтин ва шунча бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Бу эса жорий Гран-прини умумжамоа бўйича иккинчи ўринда якунлашимизга замин яратди.

Бу борада биринчи ўрин Германия термасига насиб этди. Немис дзюдочилари мусобақада 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди. Кучли учликни эса франциялик полвонлар якунлаб беришди. Улар ҳисобида 2 та олтин ва 1 та бронза медали мавжуд.

Медалларни эракаклар тақсимотига соладиган бўлсак, бу борада яққол устунлик терма жамоамиз томонида. Бу кўрсаткич борасида ҳеч қайси терма жамоа йигитлари 2 та олтин медаль олишолмади. Марокаш Гран-присида қуйидаги спортчиларимиз медаль олишди:

Олтин – Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Сардор Нуруллаев (-66 кг)
Бронза – Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг)

10 Mart, 2019|Янгиликлар|