Муҳаммадкарим Хуррамов Марокаш Гран-присининг бронза медали соҳиби

Марокашнинг Маррокеш шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз поёнига етиб бормоқда. Регламентга кўра, мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазнли полвонлар медаллар учун баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, турнирнинг сўнгги кунида ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарила олдилар. -100 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Муҳаммадкарим Хуррамов бронза медалини қўлга киритди. Вакилимиз 3-ўрин учун кечган беллашувда эстониялик Григори Минаскинни доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ўзбекистонлик дзюдочилар Марокаш Гран-присида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғаришди.

10 Mart, 2019|Янгиликлар|