Муҳаммадкарим Хуррамов бронза медали учун курашади

Марокашда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари давом этмоқда. Бироз аввал оғир вазн тоифасида финал блокида курашувчи полвонлар номи аниқлаб олинди.

Унга кўра, -100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадкарим Хуррамов бронза медали учун татамига чиқадиган бўлди. Вакилимиз муросасиз кечган чорак финал баҳсида белгиялик Тома Никифоровга имкониятни бой берган бўлса-да, бронза медали учун ўтиш беллашувида канадалик рақибини мағлуб этди. Юртдошимиз энди эстонлиялик Григори Минаскинни доғда қолдира олса, совриндорлар қаторидан жой олади.

10 Mart, 2019|Янгиликлар|