Бугун оғир атлетикачи қизимиз супачага чиқади

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бугун оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг учинчи кун баҳслари давом этади. Мусобақанинг ушбу кун дастурида яна бир ҳамюртимиз иштирок этади.

Қизлар тоифасида 49 килограммгача бўлган спортчилар орасида юртдошимиз Нигора Абдуллаева ҳам медаллар учун кураш олиб бориши кутилмоқда. Абдуллаеванинг чиқиши Тошкент вақти билан 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси тахминан 00:30га тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча беллашувлар якунида йигитларимиздан Оғабек Нафасов даст кўтариш ва иккикураш бўйича кумуш медалларни қўлга киритган эди.

10 Mart, 2019|Янгиликлар|