Марокаш Гран-приси. Бугун 4 нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Хабар берганимиздек, шу кунларда Марокаш давлатида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг сўнгги кунида жами 5та вазн тоифасида баҳслар ўтказилади. Эркаклар ўртасида -90, -100 ҳамда +100 кг, аёллар ўртасида эса -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Бугун татамига чиқувчи дзюдочиларимиз:

-90 кг: Яхё Имомов – Чемберлейн Фрейзер (Буюк Британия)/Фолк Петерсилка(Германия) иккинчи босқич

-100 кг:

Муҳаммадкарим Хуррамов – Залан Охат (Венгрия) иккинчи босқич

Шерали Жўраев – Симеон Катарина (Голландия) иккинчи босқич

Қизлар:

-78 кг: Шоҳиста Анарова – Сарра Мзоугуи (Тунис) биринчи босқич

10 Mart, 2019|Янгиликлар|