Ёш курашчиларимиз Самарқандда жам бўлишди

Куни кеча Гулистон шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Навбат ўсмирлар ўртасидаги баҳсларга ҳам етиб келди.

10-13 март кунлари Самарқанд шаҳри ўсмирлар ўртасидаг Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади. Мусобақада Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 11 жамоа иштирок этади. Мусобақа натижаларини МОҚ расмий сайтида кузатиб боринг.

10 Mart, 2019|Янгиликлар|