Исроил Мадримовдан яна бир ғалаба

Боксчимиз Исроил Мадримов бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг яна бир ғалабасини тантана қилди.

Венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга қарши баҳс кутилганидан ҳам эрта якунланди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Исроил ажойиб зарбаси билан нокаутчи рақибини ерга қулатди. Бу ғалабадан кейин юртдошимиз WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олади. |

Шу тариқа Исроил Мадримов ўтказган иккита жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мадримов биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандес устидан ғалаба қозониб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан.

10 Mart, 2019|Янгиликлар|