Ҳикматилло Тўраев Марокаш Гран-при мусобақасининг бронза медали соҳиби

Марокашда ўтказилаётган Гран-при мусобақасида терма жамоамиз вакиллари дзюдо мухлисларини хушнуд қилишда давом этишмоқда. Бироз аввал -73 кг вазнда Ҳикматулло Тўраев брона медалини қўлга киритди.

Туркиялик Билол Чилоглуга қарши баҳс олиб борган вакилимиз қўшимча вақтда устун келди. «Голден скор»нинг 1:21 дақиқасига келиб ҳакам туркиялик дзюдочига учинчин огоҳлантиришни кўрсатди. Яна бироздан сўнг Шарофиддин Болтабоев ҳам -81 кг вазн тоифасида бронза медали учун курашади.

9 Mart, 2019|Янгиликлар|