Шаҳрам Ғиёсов кейинги жанги қачон бўлиши аниқ

Профессионал боксда омадли фаолият олиб бораётган юртдошимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. Унга кўра, боксчимиз 26 апрель санасида жанг олиб боради.

Ҳозирча рақиб ва жанг ўтказиладиган жой борасида аниқ тўхтамга келинмаган. Боксчимизнинг ўзи бўлажак рақиб анча тажрибали бўлишини, Лукас Маттис ва Мэнни Пакьяо каби номдор чарм қўлқоп усталари билан тўқнаш келгани ҳақида маълумот бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов сўнгги жангини 24 февраль куни Мексиканинг Тихуана шаҳрида мезбон боксчига қарши олиб бориб, муддатидан аввал ғалабага эришган эди.

9 Mart, 2019|Янгиликлар|