Марокаш Гран-Приси. Болтабоев бронза учун курашади

Марокаш Гран-Присининг -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Шарофиддин Болтабоев тўртта учрашувда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Болтабоев марокашлик Ашраф Моути, габонлик Теренс Коуамба, канадалик Этьенн Брайнд, польшалик Дамьян Шварновичкини мағлубиятга учратди. Ярим финал учрашувида туркиялик Ведат Албайракка қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Шарофиддин бироздан сўнг бронза медали учун грециялик Алексиос Нтанацидисга қарши татамига чиқади.

9 Mart, 2019|Янгиликлар|