Бугун оғир атлетикачимиз ЖЧ медали учун супачага чиқади

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олди. Хабар бериб ўтганимиздек, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун мусобақанинг иккинчи кун дастурида вакилларимизнинг биринчи чиқиши бўлиб ўтади. Йигитлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Оғабек Нафасов ўз дастури билан вакилларимиз орасидан дастлабки чиқишни амалга оширади. Унинг иштироки Тошкент вақти билан 00:00га тўғри келади.

Олтин медаль учун баҳс олиб борадиган гуруҳда 13 нафар атлет чиқиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, вакилимиз медаллар учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб, унга Италия ва туркманистонлик тенгқурлари жиддий рақобат туғдириши кутилмоқда.

9 Mart, 2019|Янгиликлар|