Бугун 5 нафар дзюдочимиз ғолиблик учун курашади

Хабарингиз бор, айни кунларда Марракеш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа давом этмоқда. Вакилларимизнинг кечаги муваффақиятли иштирокидан кейин бугун татамига чиқадиган полвонларимиздан ҳам юқори натижалар кутиб қоламиз.

Регламентга кўра, бугун ўрта вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, ушбу кун доирасида 5 нафар дзюдочимиз ғолиблик учун курашга киришадилар. -73 кг вазн тоифасида Ҳикматилло Тўраева ва Ғиёсжон Бобоев, -81 кг. вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев, -63 кгда Ҳожинисо Комолдинова ҳамда -70 кгда Муҳайё Ибрагимова юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кун беллашувларидан кейин вакилларимиз 2 та олтин медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда кетишмоқда.

9 Mart, 2019|Янгиликлар|