Хоразмлик ёш эркин курашчилар мамлакат кубогида зафар қучишди

Гулистон шаҳри спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳсларига мезбонлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб эркин кураш бўйича ҳам ғолиб жамоа номи аниқланди.

14 жамоа вакиллари орасида финал босқичига Хоразм ва Бухоро вилояти вакиллари етиб келишди. Кескин ва муросасиз кечган баҳслар якунида хоразмлик ёшлар ғалабани тантана қилдилар. Юнон-рум кураши бўйича биринчи ўринни қўлга киритган андижонлик кураш усталари бу йўналишда кучли учликни якунлаб беришди.

8 Mart, 2019|Янгиликлар|