Марокаш Гран-приси. Дзюдочиларимизнинг рақиблари маълум

Бугун Марокаш давлатида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Марокаш Гран-присида дунёнинг 5 қитъаси 71 давлатидан жами 487 дзюдочи медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. Мамлакатимиз шарафини 14 нафар полвонимиз ҳимоя қилади.

Бугун эркаклар ўртасида -60, -66 кг, аёллар ўртасида -48 ҳамда -52 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Қуръа натижасига кўра дзюдочиларимизнинг рақиблари маълум бўлди.

Терма жамоа таркиби:

-60 кг:

Шарофиддин Лутфуллаев – Муҳаммад Жафи (Марокаш) иккинчи босқич

Достон Рўзиев – Христос Плоумпис (Греция) иккинчи босқич

-66 кг:

Шаҳрам Аҳадов – Гиорги Гугулашвили (Грузия)/Айюб Элидриси (Қатар) иккинчи босқич

Сардор Нуруллаев – Диого Цезар (Гвинея-Биссау)/Сержиу Олейник (Португалия) иккинчи босқич

-73 кг:

Ҳикматилло Тўраев – Нуно Сарайва (Португалия) иккинчи босқич

Ғиёсжон Бобоев – Хорхе Фернандес (Португалия)/Энтойн Бушар(Канада) иккинчи босқич

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Ашраф Моути (Марокаш) биринчи босқич

-90 кг: Яхё Имомов – Чемберлейн Фрейзер (Буюк Британия)/Фолк Петерсилка(Германия) иккинчи босқич

-100 кг:

Муҳаммадкарим Хуррамов – Залан Охат (Венгрия) иккинчи босқич

Шерали Жўраев – Симеон Катарина (Голландия) иккинчи босқич

Қизлар:

-57 кг: Амина Мамедова – Маргрет Бергстра (Голландия) биринчи босқич

-63 кг: Хожинисо Камолодинова – Инбал Шемеш (Исроил) биринчи босқич

-70 кг: Муҳайё Ибрагимова – Сарах Маекелбург (Германия) биринчи босқич

-78 кг: Шоҳиста Анарова – Сарра Мзоугуи (Тунис) биринчи босқич

8 Mart, 2019|Янгиликлар|