Азиз ва муҳтарам аёллар!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан сизларни 8 март – Халқаро хотин қизлар куни билан муборакбод этамиз!

Ҳаёт йўлингиз ва ишларингиз давомида улкан муваффақият ва омадлар ёр бўлсин. Ҳар қандай омадсизлик сизларни четлаб ўтсин. Қалбингиз ҳамиша қувонч ва шод-у хуррамликка тўлиб юришини чин дилдан тилаб қоламиз. Оилангиздан барака, танангиздан соғлик, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин.

Сизлар кучли ва иродалисиз. Янада янги марраларни забт этишда сизга омад ёр бўлсин! Зеро, Олимпия ўйинлари тарихида илк бор Ўзбекистон мадҳиясининг янграшига сабабчи бўлган ҳам айнан сизлар!

Миллий Олимпия қўмитаси сизларга ҳақиқий байромона кайфият улашиш ниятида “Нафосат-2019” биринчи аёллар спартакиадасини ташкил қилди. Умид қиламизки, келажакда ушбу мусобақани ҳар йили ташкиллаштириш анъана тусини олади.

Фурсатдан фойдаланиб, Миллий Олимпия қўмитаси сизларни яна бир бор 8 март байрами билан муборакбод этади. Азиз аёлларимиз, барчангизга баҳорий кайфият, ёрқин ва унутилмас кун ҳамроҳ бўлишини чин дилдан тилаб қоламиз.

8 Mart, 2019|Янгиликлар|