Бугун мамлакат кубогида эркин курашчилар баҳсларга киришади

Хабар берганимиздек, Гулистон шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Кеча юнон-рум кураши бўйича баҳслар якунланиб, унда андижонлик ёшлар ғалаба қозонишган эди.

Регламентга кўра, бугунан эркин курашчилар беллашувларни бошлашади. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 14 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мусобақа натижалари билан МОҚ сайтида танишиб боришингиз мумкин.

7 Mart, 2019|Янгиликлар|