“Fajr Open” мусобақасида таэквондочиларимиз 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини жамғаришди

Эроннинг Фажр шаҳрида таэквондо бўйича “Fajr Open” халқаро мусобақа ўз якунига етди. Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз вакиллари 2 та медални қўлга киритдилар.

-80 кг вазн тоифасида Максим Рафалович ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан тақдирланди. Эътиборлиси, ушбу вазн тоифасининг финал жангида терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Шуҳрат Салаев ҳаракат қилди. Эронлик рақибига қарши кечган беллашувда, афсуски, вакилимиз кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу турнирда 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, аввалги баҳсларда таэквондочиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган эди.

5 Mart, 2019|Янгиликлар|