Фарғонада дзюдо мусобақаси старт олди

Бугун Фарғона шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақада 2002-2003 йилларда туғилган ёш полвонлар баҳс олиб боришади.

Ушбу Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун Республикамизининг барча ҳудудларидан ёш дзюдочилар жам бўлишди. Мусобақа 7 март санасигача давом этиши белгилаб қўйилган. Ушбу турнирда ғолиб бўлган спортчилар ўсмирлар терма жамоасидан ўрин олиши билан аҳамиятли.

5 Mart, 2019|Янгиликлар|