“Turkish Women’s Cup 2019”. Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Шимолий Ирландия термасига қарши ўйнайди

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “Turkish Women’s Cup 2019” мусобақасида иштирок этмоқда.

Бугун қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Аланья шаҳридаги «Gold City» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланиши белгилаб қўйилган. Мусобақа ғолиблиги учун эса Руминия ҳамда Франция В вакиллари баҳс олиб боришади.

“Turkish Women’s Cup 2019”
5 март 2019 йил. Аланья, “Gold City” стадиони
Ўзбекистон – Шимолий Ирландия

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Норсафаров шогирдлари Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоасини мағлуб этиб, гуруҳда 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллашган эди. Шимолий ирландияликлар эса нариги квартетда Иордания ҳамда Қозоғистон ОТЖларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

5 Mart, 2019|Янгиликлар|