Бангкокда Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади

Хабар берганимиздек, Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Ахмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов ҳам иштирок этишмоқда. Қолаверса, мазкур жараён Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари раҳбарларини ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. Шундай экан кўплаб халқаро спорт федерациялари раҳбарлари ҳам йиғилишни бевосита кузатиб боришмоқда.

Кеча Бош Ассамблеянинг биринчи кунида Осиё Олимпия кенгашининг ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Бугун эса 38-Бош Ассамблея ўз ишини бошлади. Унда кун тартибига қўйилган масалалар қаторида келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадаси, 2022 йили Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари ташкилотчилари тайёргарлик жараёни ҳақида ўз тақдимотини намойиш этишади. Шунингдек, кун давомида Осиё Олимпия кенгашининг раҳбариятига, Ижроия қўмитасига ва доимий комиссияларига номзодлар сайланади. Бизни кузатишда давом этинг.