Таэквондо. Эрондаги рейтинг турнирида ҳозирча 5 та медаль

Хабар бериб ўтганимиздек, Эроннинг Киш шаҳрида таэквондо бўйича «3rd WT President’s Cup – Asian Region» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари баҳсларнинг дастлабки кунида 5 та медални қўлга киритишди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Никита Рафалович (-74 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Қизларимиздан Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Чарос Қаюмова финалгача етиб бориб (-53 кг) кумуш медалга эга чиқди. Мадина Маннопова (-49 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланишди.

Мусобақа давом этмоқда. Мазкур турнир ниҳоясига етгач таэквондочиларимиз Эроннинг ўзида «Fajr Open» рейтинг мусобақасида иштирок этадилар.

 

1 Mart, 2019|Янгиликлар|