Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда «Бинокор» хоккей клуби менежери Искандар Қосимович Шодиев федерация раисига ўринбосар этиб сайланди. Шунингдек, бугун федерация раҳбариятининг янги таркиби ҳам тасдиқланди.

Демак, бугунги Конференциядан сўнг янги раҳбарият таркиби қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

Раис: Бахтиёр Шуҳратович Фозилов

Раиснинг биринчи ўринбосари: Баҳодир Исмоилович Гафуров

Раис ўринбосари: Искандар Қосимович Шодиев

Раис ўринбосари: Кирилл Алексеевич Матвеев

Бош котиб: Шукрулло Ҳамидуллаевич Каримов

Ижрочи директор: Эльбек Азимович Маҳмудов.

13 Fevral, 2019|Янгиликлар|