Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг Токио 2020 саралашидаги дастлабки рақиблари аниқ бўлди

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Токио 2020 Олимпиадасининг саралаш босқичида Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасига рақиблик қиладиган терма жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, қизларимиз ушбу босқичда «B» гуруҳида Гонконг, Иордания ҳамда Вьетнам терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу 2-саралаш босқич беллашувлари 1-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган терма жамоа саралашнинг 3-босқичига йўл олади.

Маросим давомида шунингдек, 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичига ҳам қуръа ташланди. Қизларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси учун Австралия, Мьянма ҳамда Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.