Таэквондо. Рафалович ва Хегай Туркиядаги рейтинг турнирида совриндор бўлди

Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо бўйича «President’s Cup European region» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Мусобақада -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович барча рақибларини мағлуб этиб финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -54 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Валентин Хегай эса бронза медали соҳибига айланди.

Турнир давом этмоқда.

13 Fevral, 2019|Янгиликлар|